Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2020-2021 Иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.
Қайд этилишича, бунда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унда шошилинч тиббий ёрдам жараёнларини реал вақт режимида кузатиб бориш, қўнғироқлар ва беморларга хизмат кўрсатиш сифатини электрон қайд этиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2020 йил октябрь, ижро учун масъуллар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги. Молиялаштириш манбаси - Халқаро ривожланиш уюшмаси кредити.



