Адлия вазири хабарига кўра, ҳукуматнинг бу ҳақдаги қарори 21 сентябрда қабул қилинган.

Қарор билан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кабиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари камайтирилди.

Миллий олимпия қўмитасига иккинчи даражали харажатлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ 100 миллиард сўм, Ўзбекистон футбол ассоциациясига эса 4,3 миллиард сўмга туширилди.