ЎФА расмий сайтида маълум қилинишича, 19 ёшли футболчи миллий жамоа машғулотлари вақтида жароҳат олган.
Бундан ташқари, «Пахтакор» ҳимоячиси Егор Кримец ҳам 5 октябрь куни ўтказилган машғулотларда олган жароҳати сабаб Эрон ва БАА миллий жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юборадиган бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон – Эрон миллий жамоалари учрашуви 8 октябрь куни «Пахтакор» стадионида кечади. Ўйин соат 18:00да бошланади. 12 октябрь куни эса вакилларимиз Дубайда БАА миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Ўтган мавсумда Россиянинг «Уфа» клубида ўйнаган Ўрунов янги мавсум арафасида «Спартак» сафига бориб қўшилди. У 2019 йилдан буён миллий жамоага номзод ҳисобланади.



