Қўмита хабарида айтилишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўп.

Туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил этилганда энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида (74,4 минг нафар), энг кам Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд этилганлиги кузатилди.

Ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинганда Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 чақалоқ тўғри келган бўлса, Қорақалпоғистон Республикасида энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 чақалоқ тўғри келганлиги кузатилди.