Ягона портал хабарига кўра, мазкур хизмат орқали кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларда доимий рўйхатга туриш мумкин.
Хизматдан қуйидаги тоифалардаги фуқаролар фойдаланишлари мумкин:
1) Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга;
2) Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда;
3) Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда.
Хизмат автоматлаштирилган ва 1 иш кунида тақдим этилади.
Хизматни тақдим этиш нархи – БҲМнинг 2 фоизи, Ягона портал орқали хизмат кўрсатилганда эса дастлабки нархдан 10 фоиз арзондир.


