«Биринчи рейс 2020 йилнинг 4 ноябрида амалга оширилади. И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнишнинг тахминий вақти – 15:00», - дейилади Туризм қўмитаси хабарида.
Air Arabia сайтида хабар қилинишича, кейинчалик рейслар чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Чипта нархи - 200 АҚШ долларидан 246 АҚШ долларигача.
Авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.
Air Arabia Шаржа ва Искандария аэропортларидан, шунингдек Марокашдаги тўртта аэропортдан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва МДҲга йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи, бош қароргоҳи Шаржада жойлашган авиакомпаниядир.



