Агентлик вакилининг Kun.uz'га тақдим этган октябр ойи ҳисоботига кўра, октябр ойида идорага фуқаролардан жами 275 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларда энг кўп кўтарилган масалалар қуйидагилар бўлган:
- суд қарорларидан норозиликлар – 20,4 фоиз;
- маҳаллий ҳокимликлар мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар – 7,6 фоиз;
- ер майдони ажратилмаётгани, ер низолари ва ер майдонлари талон-тарож бўлаётгани бўйича – 6,2 фоиз;
- фирибгарлик жиноятлари юзасидан – 5,5 фоиз;
- прокуратура қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётгани бўйича – 5,1 фоиз;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан – 5,1 фоиз.
Аввалроқ агентлик коррупция сабаб чет давлатларга чиқиб кетган активларни қайтариш бўйича Буюк Британия амалиётини ўрганаётгани хабар қилинганди.



