Икки йилдирки республикамиздаги таниқли ва йирик клиникалардан бири AKFA Medline тиббиёт марказида юрак нуқсони бор чақалоқлардан то 15 ёшгача бўлган болаларни бу дарддан халос бўлишига қаратилган “СЕН ЯШАЙСAН” номли хайрия акцияси ўтказилади.
Клиниканинг 3 йиллиги муносабати билан юқори малакали кардиожарроҳлар кам таъминланган оилалардан 10 нафар туғма ва орттирилган юрак нуқсони бор болажонларга бепул жарроҳлик амалиёти бажарилишини маълум қилмоқдалар.
Бемор болаларни саралаш - 23 ноябрдан 30 ноябргача бепул консультация орқали бўлиб ўтади. Танлов хулосасидан сўнг сараланган 10 нафар омадли болажонлар учун кейинги барча тадқиқотлар, таҳлиллар ва жарроҳлик муолажалари AKFA Medline клиникаси томонидан амалга оширилади.
“СЕН ЯШАЙСAН” каби акцияларни ўтказиш AKFA Medline клиникасининг фахрланса арзигулик анъаналаридан бири. Жажжи юракчаларнинг шифо топишида ёрдам бериш миллионлаб юракларнинг ҳаётга умид билан қараш оловини алангалатиш демакдир!
Олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилмайди.
Тўлиқ маълумот учун 1141 ёки 71 2033003 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Бу муҳим: Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бундай акциялар доирасида жуда кўп мурожаатлар бўлади ва ҳаммани бу лойиҳа бўйича операция қилиш иложи йўқ. Клиника ўз имкониятларига кўра жорий йил фақат 10 нафар болани акция доирасида операция қилишни режалаштирган ва келгуси йилларда бу кўрсаткични ошириб боришни мўлжалламоқда. Муддатдан кечикиб қилинган мурожаатлар ўрганилмаслиги ва операция учун танлаб олинмаган болалар оиласига бунинг сабаблари тушунтирилмаслигини тўғри қабул қилишларингизни сўраймиз!
AKFA Medline
Facebook: https://www.facebook.com/akfamedline/
Instagram: https://www.instagram.com/akfamedline/
Telegram: https://t.me/akfamedline_uz



