Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида “Ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамли технологиялар жорий қилинади

Стратегияга кўра, 2030 йилга қадар:

30та хорижий ОТМ билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилади;

қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатиладиган интерактив хизматлари сони 20тага етказилади;  

аграр таълим тизимидаги ОТМларни дунёнинг нуфузли 1000та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш чоралари кўрилади.

2020/2021 ўқув йилидан соҳадаги барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади.

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.