“Тошшаҳартрансхизмат” хабарида айтилишича, имтиёзли транспорт карталари бепул бўлиб, фақат керакли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, фуқаро ўзи танлаган тариф учун тўловни амалга ошириши керак.
Январ ойидан сотувга чиқариладиган электрон ойлик йўл чипталари, йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, 2021 йил январ ойи учун автоматик тарзда 30 кунлик тарифлар билан тақдим этилади.
Бундан олдин, Тошкентда ягона транспорт картаси пуллик бўлгани хабар қилинганди.



