Қайд этилишича, БМТнинг вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун бошқарув принциплари (Ар-Риёз бошқарув принциплари) Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва дастурий ҳужжатларида амалда ва тизимли акс эттирилишини инобатга олиб, унга Ўзбекистоннинг қўшилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мўлжалланмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги халқаро нормаларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2021 йил 1 август, ижро учун масъуллар - Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, манфаатдор вазирлик ва идоралар.