“Тараққиёт стратегияси” марказининг бош мутахассиси Фаррух Ҳакимовнинг маълум қилишича, 2021 йилга мўлжалланган давлат дастурини амалга оширишга оид президент фармони билан дастур дастлабки лойиҳасида назарда тутилган хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга оширишга оид бешинчи йўналишга бир қатор ўзгартиришлар киритилган.

Хусусан, 18-27 январ кунлари умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган давлат дастурининг бешинчи йўналишдаги Ўзбекистоннинг шахсга доир маълумотлар соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштиришни назарда тутувчи банди ҳамда парламентлараро дипломатияни, шу жумладан минтақавий ва халқаро ташкилотлар (ШҲТ, ТТДҲК, МДҲ, ЕХҲТ ва бошқалар) доирасида ҳамда қўшни давлатлар билан изчил ривожлантиришга қаратилган банд чиқариб ташланган. Бу бандлар ўрнига Ислом тараққиёт банки (ИТБ) бошқарувчилари кенгаши йиллик анжуманини 2021 йил Ўзбекистонда ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш вазифалари киритилган.