Durbach Block Jaggers архитектура студияси дунёдаги энг энсиз кўп қаватли бино лойиҳасини намойиш этди. Бу ҳақда Dezeen хабар бермоқда.

Фото: Durbach Block Jaggers

 Бинонинг эни атиги 6,4 метрни ташкил этади, баландлиги эса 100 метрга етади. 

 Сиднейдаги Питт-410 кўчасида қуриладиган мазкур иншоот меҳмонхона бўлиши кўзда тутилган. Дастлабки етти қаватда вестибюл, қаҳвахона ва меҳмонлар учун жойлар бўлади. Охирги қаватларда эса спа-марказ жойлашади.

Теварак-атрофда эркин ҳаракатланиш имконияти чекланганлиги сабабли иншоотни қурилиш кранларидан фойдаланмасдан бунёд этиш режалаштирилган.