Эндиликда мамлакатимиздаги мувофиқликни баҳолаш идоралари ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролар, шу билан бирга илм-фан билан шуғулланувчи ходимлар ўзларининг инновацион ва истиқболли лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган ишлари, эришаётган ютуқларининг илмий-техник тарғиботини олиб бориши, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ҳамда магистрлари илмий мақолаларини чоп этишлари мумкин.

Журнал техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, сифат менежмент тизимларини жорий этиш, жаҳоннинг ривожланган давлатлари тажрибасидан ўтган маҳаллий ҳамда халқаро стандартлар бўйича маълумот бериб бориладиган нашр ҳисобланади.

Батафсил маълумотларни (71) 280-50-24 телефон рақами ёки http://uzsti.uz/departments/14 веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Стандартлар институти матбуот хизмати