Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, Бухоро шаҳар Орифон кўчасида рўйхатда турувчи, 1996 йилда туғилган ушбу фуқаро ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россия Федерациясининг Тула вилояти, Тула шаҳри ҳудудида яшириниб келаётгани аниқланган.
Д.Т. қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинган ҳамда ИИБ Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.



