«Яқинда мамлакатимиз бўйлаб “Бизнес марафон” лойиҳасини йўлга қўйиб, лойиҳа орқали минглаб ёшларга бизнес юритиш бўйича муҳим билимларни улашдик.
Лойиҳамиз навбатдаги вилоятларда — 22 апрель куни Сирдарё вилоятида, 28-29 апрель кунлари Тошкент вилоятида давом этади», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, лойиҳада иштирок этиш истагида бўлган ёшлар телеграмда @biznesmarafon_bot боти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим. Лойиҳада иштирок этиш мутлақо бепул.
“Бизнес марафон” лойиҳаси бўлиб ўтадиган навбатдаги манзиллар:
- 22 апрель куни соат 14:00да Сирдарё вилояти, Сирдарё мусиқали драма театри биносида ва Ховос тумани Темирйўлчилари маданият саройида.
- 28 апрель куни соат 14:00да Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги ва Бекобод шаҳарларидаги Металлург маданият саройларида.
- 29 апрель куни соат 14:00да Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Ёшлар маркази биносида ва Чирчиқ шаҳридаги Кимёгарлар маданият саройида.



