France24 нашрининг хабар беришича, катер тўқнашувдан кейин саноқли дақиқалар ичида чўкиб кетган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларининг хабар қилишича, қутқарувчилар 26 жасад топишган. 5 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган.
Ҳалокат юз берган жойда мамлакатдаги энг йирик кўприк қурилмоқда. Бу эса дарё бўйлаб ҳаракатни қийинлаштирган. Шу сабабли кўплаб одамлар хавфсизлиги пастроқ бўлган тезюрар катерлардан фойдаланмоқда. Уларда дарёнинг нариги қирғоғига йўл 15 дақиқа, хавфсизроқ бўлган паромларда эса 2 соат вақт олади.



