Фарғонада 8,1 млрд сўмлик бюджет маблағлари сарфланишида қонунбузилиш ҳолати аниқланган
|01:46 / 06.05.20215 2461 мин
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотда айтилишича, Фарғонада 8,1 млрд сўм маблағ сарфланишида қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.
Маҳаллий бюджет маблағлари мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 189,1 млрд сўм миқдорида, жумладан:
Сирдарё 40,2 млрд сўм;
Жиззах 23 млрд сўм;
Андижон 19,8 млрд сўм;
Тошкент 12,1 млрд сўм;
Қашқадарё 11,4 млрд сўм;
Сурхондарё 8,9 млрд сўм;
Фарғона 8,1 млрд сўм;
Самарқанд 7,9 млрд сўм;
Хоразм 6,4 млрд сўм;
Бухоро 6 млрд сўм;
Наманган 5,2 млрд сўм;
Навоий 1,4 млрд сўм;
Тошкент шаҳри 16,5 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикасида 21,9 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.
— Мнение автора может не совпадать с точкой зрения редакции.
— Редакция готова предоставить трибуну и для другой стороны мнений по этой теме