Мусобақада Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 100 нафардан иборат 7 ёшдан бошлаб ва ундан юқори бўлган спортчилар двигатель ҳажми 50, 61.5, 125, 250 см/куб бўлган картингларда иштирок этдилар.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Тошкент шаҳри жамоаси, 2-ўринни Наманган вилояти жамоаси ва 3-ўринни Тошкент вилояти жамоаси эгаллади.
Ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.




