Қайд этилишича, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва Жанубий Корея тиббиёт соҳаси мутасаддилари ва ишбилармонлари ўртасида музокара ўтказилган.
Музокараларда иштирок этган Ёнсей университети профессори Мюнг Кен Ли мамлакатларимиз ўртасидаги келишувларга асосан, таклиф этилган болалар тиббий маркази Жанубий Корея ҳукумати маблағлари ҳисобидан қурилиши мумкин эканлигини таъкидлаб, бу борада кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳар ҳокими лойиҳа таклифи мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилишини билдириб, тез орада уни ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилишини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ, Қўқон шаҳрида 23-24 июнь кунлари Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.



