Бу мақсадда 17 июн соат 9:22да Ганьсу провинциясидан Shenzhou-12 фазовий кемаси орбитага учирилади.
Ушбу миссия Хитойнинг учинчи коинот станциясини қуриш учун амалга ошириладиган 11 миссиядан учинчиси бўлади.
Станция қурилиши апрелда бошланганди. Ўшанда орбитага станциянинг уч модулидан энг йириги Tianhe учирилган. Shenzhou-12 экипажи ушбу модулда 3 ой яшайди.
Станцияни 2022 йил охиригача қуриб битказиш режалаштирилган.



