Шундай дастур асосида Хоразм вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган ҳомиладор аёлларни даволаш учун Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимининг бир қисмида 35 ўринга мўлжалланган махсус бўлим ташкил қилинди.
Бўлимда беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон захиралари, сарфлов материаллари, тиббий жиҳозлар захираси яратилди. Коронавирусга чалинган беморларга ёрдам кўрсатиш тажрибасига эга ходимлар жалб қилинди.
Бўлимда вилоятнинг барча ҳудудларидан келаётган ҳомиладор беморларни 14 кунлик карантин доирасида даволаш ишлари олиб борилмоқда.




