Маълум қилинишича, Самарқандда ўтказилаётган «Жиноятчиликка қарши кураш» тезкор профилактик ойлиги тадбирлари доирасида, олинган тезкор маълумотга асосан, 2021 йил 7 август куни Жомбой тумани Олмазор маҳалласи Ертешар қишлоғида яшовчи С.К.нинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилган.
Тинтув давомида, уй омборхонасидан 2 дона қопга солинган каннабис гиёҳванд моддаси топилган. Бундан ташқари, С.К.нинг томорқасида 165 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги ўстирилаётгани аниқланиб, улар ҳужжатлаштириб олинган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча 6 август куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда Олмазор маҳалласида яшовчи яна бир шахс ўз томорқасида 2 160 туп каннабис ўстираётгани аниқланганди.



