Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга хориждан 432та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 364тага кўп.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
- Хитой – 388 та;
- Туркия – 24 та;
- АҚШ – 6 та;
- Корея – 5 та;
- Германия – 4 та;
- Литва – 1 та;
- Испания – 1 та;
- Россия – 1 та;
- Ҳонгконг – 1 та;
- БАА – 1 та.
2021 йилнинг январь-июль ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 7,7 млн АҚШ доллари сарфланган.



