Археологлар Саудия Арабистонидаги Туялар тураргоҳи археологик объектининг ёшини қайтадан ўрганишди ва у дунёдаги энг қадимий ёдгорликлардан бири эканлигини аниқлашди, деб ёзади BBC.
Арабистон яримороли шимолидаги қояларга ўйилган 21та туя шаклидан ташкил топган мажмуа 2018 йилда аниқланганди. Ўшанда объект ёши эрамиз бошларига тўғри келиши айтилганди.
Аммо қирол Сауд университети, Германиядаги Макс Планк институти ва Франция илмий тадқиқотлар маркази олимлари ҳайкаллар етти-саккиз минг йил аввал ишланганини таъкидламоқда.
Бу эса уларнинг ёши Стоунхенж ва Миср эҳромлариникидан ҳам каттароқ эканлигини билдиради.








