Президентнинг "Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари:
- нанотехнологиялар ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг устувор йўналишларини шакллантириш;
- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг илмий ҳамда педагогик ходимларидан вақтинча ижодий жамоалар ташкил қилиш орқали фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ҳамда инновация лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
- хорижий олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда нанотехнологиялар соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни бажаришда ҳамкорликни ташкил қилиш;
- фундаментал ва амалий илм-фаннинг таълим жараёни билан интеграцияси бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бажариш.
Марказнинг тузилмаси тасдиқланди. Унинг директори Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.



