Таъкидлаш керак, туркум кўрсатувлар республика йўлларини қамраб олади. Унда йўл четларига нотўғри ўрнатилган йўл белгилари, чизиқлар, чорраҳалардаги ҳаракатлар қанчалик тўғри тартибга солингани ҳақида сўз боради.
Сенат экспертлар кенгаши аъзоси Носиржон Зокиров Тошкентнинг Чилонзор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, Нурафшон йўли орқали Бунёдкор шоҳкўчаси томон ҳаракатни давом эттирди. Мутахассис ҳаракати давомида бир неча жойда йўл белгилари ўрнатилишига эътироз билдирди.
Ўйлаймизки, мутасаддилар ушбу ҳолатларни тузатиш чораларини кўради.


