Муносабатда маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш тадбири ўтказилган.

Фото: t.me/Karimoffuz

Тақдирлаш маросимида ўқувчиларга мусиқа жиҳозлари берилган ва улар тегишли Низом талаблари асосида топширилган.

Қайд этилишича, ўқувчиларга топширилган мусиқа асбоблари ўрнатилган қонуний тартиб асосида мактаб балансига кирим қилинган. Ҳозирда ундан барча умумтаълим мактаб ўқувчилари фойдаланиб келмоқда.

«Англашимиз лозимки, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Юлдошев ва Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Тўлқин Каримов суратга тушиш учун мусиқа асбоблари ёки совғаларни бериб сўнгра уни қайтариб олган мазмунидаги мурожаат ҳақиқатга яқин эмаслигини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.