Маданият вазирининг таъкидлашича, мазкур ташаббус орқали миллий анъаналар тарғиб этишда намуна кўрсатиш мақсад қилинган.
“Дўппи, беқасам тўн, шойи белбоғ каби халқимизнинг миллий либослари бугунги кунда ҳам ўз қадрини, баҳосини йўқотмаган”, дейилади Озодбек Назарбековнинг маълумотида.
Қайд этилишича, Маданият вазирлиги “ана шу қадриятларга садоқат билан қараб, миллий анъаналарни тарғиб этиш учун янги ташаббусни бошлади”.


