“Аллоҳ Таоло ҳам айтади – “Сендан ҳаракат, мендан баракат”. Бутун жамиятни уйғотиш керак, бу албатта осон иш эмас, лекин бошқа йўлимиз йўқ. Кўпчилик “бўлаверади” деб ўтираверади. Бўлмайди! Вақт шиддат билан ўтиб кетяпти. 

Биз нафақат ўзимиз учун, фарзандларимиз учун, ватанимиз учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаракат қилган одам камбағал бўлмайди. Ҳозир айрим хонадонларда 20 сотихлаб ер бўш ётади. Худо беради, лекин ҳаракатга қараб беради”, – деди давлат раҳбари.

Тадбирда иштирок этган бўлажак ҳоким ёрдамчилари Олмалиқдаги қатор маҳаллалардаги аҳолини иш билан таъминлаш, даромадни ошириш бўйича ўз таклифларини айтдилар.