АҚШ разведкаси Саудия Арабистони Хитой ёрдамида баллистик ракеталар ишлаб чиқариш билан шуғулланяпти деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб CNN хабар берди.
Манбаларнинг маълумот беришича, илгари Саудия Арабистони бундай ракеталар ишлаб чиқармаган, балки Хитойдан сотиб олган.
Телекомпания шунингдек, сунъий йўлдошдан олинган фотосуратларга таяниб қироллик ҳудудида баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи камида битта корхона борлигини таъкидлаган.
Ядровий сиёсат бўйича қатор экспертларнинг фикрича, бу ҳолат Эронни ўз ядровий дастурини фаоллаштириш ва қуролсизланиш ғоясидан воз кечишга ундаши мумкин.



