Қайд этилишича, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда соғлиғи ва ҳаёт фаолиятининг (функцияларининг) чекланиши халқаро классификацияси асосида фуқароларга ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтиш концепцияси ва унинг тамойилларини амалга ошириш борасидаги “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Ногиронликни белгилаш мезонлари жаҳон андозаларига мос ижтимоий моделга босқичма-босқич ўтказилади. Тиббий-ижтимоий экспертиза жараёни рақамлаштирилади, унда инсон омили иштироки максимал камайтирилади, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги электрон ахборот тизими жорий этилади.
Бундан ташқари, аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш даражаси 60 фоизга етказилади.
Аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлашда давлат иштирокининг ўрни ва ролини ошириш орқали янги тизим жорий қилинади.


