Маълум қилинишича, 2022 йил 6 январ куни соат 19:30 ларда Олтинсой тумани Яккатут маҳалласида яшовчи, Ж.Жобир қўшниси С.Жамшид билан ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолган.
Жанжал давомида Ж.Жобир қўлидаги ошхона пичоғи билан С.Жамшиднинг чап биқин соҳасига бир марта уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда С.Жамшид оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, 2022 йил 7 январ куни Ж.Жобирга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



