Қўмита маълумотига кўра, йилнинг энг паст кўрсаткичи мос равишда январ ойида кузатилди –2,6 миллион сўм.
2021 йилда энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида қайд этилди - 8,2 миллион сўм. Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 5,5 миллион сўмга тенг бўлган бўлса, ташиш ва сақлаш соҳасида - 4,3 миллион сўм, таълим соҳасида - 2,3 миллион сўм. Энг паст ўртача иш ҳақи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қайд этилди - 2,1 миллион сўм.
Банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида (10,9 миллион сўм), энг пасти – Сурхондарё вилоятида (5,4 миллион сўм) кузатилди.
Таълим соҳасида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида (3,4 миллион сўм), энг пасти Қашқадарё вилоятида (2 миллион сўм) қайд этилди. Тошкент (2,3 миллион сўм), Сирдарё (2,3 миллион сўм) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (3,4 миллион сўм) иш ҳақи республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлди. Бошқа ҳудудларда ўртача ойлик иш ҳақи нисбатан паст.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент вилоятида (2,6 миллион сўм), энг пасти – Қашқадарё вилоятида (1,7 миллион сўм). Республика бўйича ўртача кўрсаткичдан паст ҳолат етти вилоятда кузатилди.



