2022 йил 22 феврал куни соат тахминан 07:30 ларда 1988 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги “Howo” русумли юк машинаси Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчасидан Уч қаҳрамон айланма ҳаракати томонига ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

Қайд этилишича, шу вақтда Сабзавот маҳалласи қаршисида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи тан-жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.