Қайд этилишича, Андижон вилоятида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, фуқаролар А.А., Х.Р. ва бошқалар қалбаки банкноталарни муомалага киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаролар А.К. ва Х.Н.га 2 000 дона қалбаки 50 000 сўмлик купюраларни 57 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



