“Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёш мутахассислар ва ёш ватандошларга зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

2022 йил июндан хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

  • ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;
  • давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилади.

2022 йил 1 июнгача “Ёш ватандошлар реестри” электрон тизими ишга туширилиб, мазкур тизим хориждаги ватандош олимлар, экспертлар ва тадқиқотчилар очиқ рўйхатдан ўтадиган платформага интеграция қилинади.

Ҳар йили 1 мартгача давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги малакали ёш мутахассислар ва ёш ватандошларни келгусида юқори лавозимга тайинлаш бўйича асосланган таклифларни Ёшлар ишлари агентлигига беради. Агентлик 1 апрелгача таклифларни ўрганиб, президент администрациясига тавсия киритади.