Маълум бўлишича, 25 март куни соат 16:00дан 27 март куни соат 18:00гача:
- Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача;
27 март куни соат 05:00дан 18:00 гача:
- И.Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;
- Ш.Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
- Шаҳрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- Афросиёб кўчаси: Шаҳрисабз кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
- Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;
- Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- А.Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача ҳаракат вақтинча чекланади.
“Ушбу кўрсатилган вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкентнинг Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Абай кўчаси вақтинчалик ёпилиши ҳақида хабар берилган эди.



