Қайд этилишича, янги кўприк қурилиши ишлари олиб борилаётгани сабабли 16 апрелдан ТҲАЙнинг "Қўйлиқ" деҳқон бозори рўпарасидан ўтган қисмидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун қисқаради.
Улар:
- ТҲАЙнинг "Қумариқ-Роҳат" йўналишида "Қўйлиқ" бозори кириш жойи қаршисидан 200 метр узунликда, тўрт йўналишидан иккитаси вақтинча ёпилади;
- ТҲАЙнинг "Роҳат-Қумариқ" йўналишида "Компас" савдо мажмуаси қаршисидаги битта йўналиши 50 метр узунликда вақтинча ёпилади.
Бундан олдин Тошкентда барча воситаларни жалб этган ҳолда, шаҳарнинг асосий йўлларидаги чуқурларни 10 кун ичида тўлиқ бартараф этиш вазифаси белгиланганди.


