Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 2022 йилнинг 21 май кунидан мазкур чорраҳада ва унда келувчи кўчалар (Самарқанд дарвоза, Кўкча дарвоза, Қоратош)да босқичма-босқич йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Қайд этилишича, иш жараёнида йўл ёпилмайди, балки кўчаларда автотранспорт ҳаракати қисман чекланади.
Бундан олдин, апрел ойининг ўрталарида Тошкентда “Қўйлиқ” бозори рўпарасидаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланганди.


