Бир марталик моддий ёрдам 8,9 млн фуқаронинг ярмига нақд, нақд банк картаси орқали берилиши кўзда тутилган. Бир марталик акцияда жами 2,2 триллион сўм маблағ тарқатилмоқда.

Молия вазирлигининг маълум қилишича, 25 майдаги президент қарорига асосан, Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи жами 4 млн 256 мингдан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларга жами 1,3 трлн сўм қуйидагича миқдорларда тўланмоқда:
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи пенсионер ва нафақахўрларга – 300 минг сўмдан;
- Тошкент шаҳрида яшовчи пенсионер ва нафақахўр фуқароларга – 400 минг сўмдан.
Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 4 млн 647 мингдан зиёд кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан моддий ёрдам бериш учун 929,5 млрд сўм маблағ ажратилган.
Қарорга мувофиқ, бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.


