Транспорт вазирлиги хабарига кўра, учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, туризм соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Хусусан, мамлакатлар ўртасида туризмни ривожлантириш, йўловчи ва юк ташувлари ҳажмини ошириш мақсадида икки давлат пойтахтларини боғловчи тўғридан тўғри авиақатновларни қайта тиклаш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Учрашувда “Vietnam Airlines” авиакомпанияси “Uzbekistan airways” АЖ ва "Uzbekistan airports" АЖ билан тўғридан тўғри ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда Ханой – Тошкент – Ханой йўналишида мунтазам қатновларни ташкил этиш билан боғлиқ масалани тез орада батафсил муҳокама этишга келишиб олинди.