Қонун лойиҳаси билан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқишга доир нормаларни Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўтказиш ҳамда мазкур тоифадаги ишларнинг жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида кўриб чиқилишини белгилаш назарда тутилмоқда.
Билдирилишича, таклиф этилаётган нормалар муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар ва ортиқча оворагарчиликлар олдини олишга хизмат қилади.
Мажлисда мазкур ҳужжат депутатлар томонидан қабул қилинди.


