Тавсия этилган фуқаролар суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Рўйхатда ходимларини ўқишга тавсия этиш ҳуқуқи берилган жами 86 та ташкилотни кўриш мумкин.
Бунда, рўйхатда келтирилган ташкилотлар тавсияномасига эга бўлган талабгорлар 2022 йил 8 августдан 22 августгача (шу куни ҳам) Давлат тест маркази махсус электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.





