Ҳиндистондаги Adani Group конгломерати асосчиси Гаутам Адани дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатида учинчи ўринга кўтарилди. Bloomberg нашри унинг бойлигини 137,4 млрд доллар деб баҳоламоқда.
Бу яқин вақтгача жаҳон рейтингида учинчи ўринда бўлиб турган француз бизнесмени Бернар Арнонинг бойлигидан 1,5 млрд доллага кўп.
Рейтингнинг энг юқорисидан Илон Маск (251,4 млрд доллар) ва Жефф Безос (153,4 млрд доллар) жой олди.
Қайд этилишича, Адани дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида учинчи ўринга жойлашган биринчи осиёлик тадбиркор бўлди.
Adani Group ўз фаолиятини кўмир ва олмос савдосидан бошлаган. Компания ҳозирда савдодан ташқари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, энергия, цемент ишлаб чиқариш, дата-марказларни бошқариш билан шуғулланади.



