«Эрон – муҳим ва йирик давлат. Дунёда бевосита чегарадош давлатлар сони бўйича ҳам энг катта мамлакат бу – Эрон. У Марказий Осиёни Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Кавказ, Европа билан боғловчи чорраҳада жойлашган. Бу эса унинг жуғрофий жойлашуви қанчалик муҳимлигини кўрсатади.
Энг асосийси – Эрон орқали денгиз портларига чиқиш имконияти биз учун жуда муҳим. Чорбаҳр денгиз портлари Марказий Осиёни жаҳон бозори билан боғлашда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Албатта, Эрон билан ҳамкорлик қилиш ШҲТ учун жуда муҳим», – таъкидлади Содиқ Сафоев.




