Оренбург областидаги «Сагарчин» чегара постида юк машинаси тиркамасидан жиноий ишлар топилди. Бу ишлар Уфа шаҳридаги 3-сонли полиция бўлимига тегишли бўлиб, аввалига улар қандай қилиб юк машинасига тушиб қолгани номаълум эди. 

Терговчилар суриштирув ишларини бошлаб, қоғозларни қайта ишлаш учун Ўзбекистонга макулатура йиғувчи «Экология РБ» компанияси жўнатганини аниқлади. 

Тиркамада 1956 та жиноий иш бўлган: уларнинг учдан бир қисми йўқ қилинган деб ҳисобланган, қолганлари архивга олинган. Уларнинг барчаси даъво муддати ўтганлиги сабабли тугатилган. 

Маълум бўлишича, икки нафар полиция ходими ишларни макулатурага топшириб юборган: катта лейтенант ва майор. Бунинг учун улар етти минг рублдан бироз кўпроқ пул олган. Пуллар сарфлаб юборилган.

«Энди икки нафар полиция ходими, шунингдек, ишни уларга топширган бошлиғида катта муаммолар юзага келди – ахир қонунга кўра, жиноят ишлари махсус комиссия назорати остида йўқ қилиниши керак», — дейилади хабарда.