Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Нью-Йорк шаҳрида Franklin Templeton инвестиция компанияси вакиллари билан учрашди.

Franklin Templeton вакиллари Ўзбекистон томони очиқлик ва бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сиёсатига содиқлигини юқори баҳолади. 

Franklin Templeton томонидан Ўзбекистондаги йирик давлат корхоналари ва банкларини хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда хусусийлаштиришга кўмаклашиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Franklin Templeton 1947 йил ташкил этилган холдинг компанияси бўлиб, индивидуал инвесторлар, корпорациялар ва молия институтларига кенг қамровли инвестиция ҳамда маслаҳат хизматларини таклиф этади, хусусий, профессионал ва институционал инвесторлар номидан умумий қиймати 1,4 триллион долларлик бошқарув остидаги активларга эгалик қилади.