Ишончимиз комилки, кўрсатув қаҳрамонларининг тақдирлари билан танишиш ота-онаси ҳаёт бўлган, қолаверса фарзанд ҳам тарбиялаётган барча ватандошларимиз учун фойдали бўлади.
Агар мавзу сизга тааллуқли эмасдек туюлган бўлса, сиз ота-онангизга ҳамма шароитни муҳайё қилиб қўйганман деб ҳисобласангиз, унда сиз учун хурсандмиз. Фақат бир нарсани айтишни истардик: инсон кексайганида меҳрга муҳтожлиги ортади, меҳр кўрсатиш эса чиройли уй қуриб бериш, энг яхши егуликлар ва кийимларни олиб беришдан иборат эмас. Энг асосийси, ота-оналаримизга кўпроқ вақт ажратишга, улар билан самимий ва дилдан суҳбатлашишга интилайлик.


