Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган ва гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура, шунингдек, терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслигини билдирди.



